Я нгича усулни қўллаб кўринг!
Газ плитаси аёлларнинг асосий иш жиҳозларидан бири ҳисобланади. Афсуски, иссиқлик, овқатнинг тўкилиши ёки тозалаётгандаги беэътиборлик сабаб газ плитасияроқсиз ҳолга келиши мумкин. Уй бекаларининг ишини енгиллаштириш мақсадида уларга бир неча тавсияларни бермоқчимиз.
Газ плитасини ювиш муаммо эмас. Лекин турли кукунлар ёки темир қирғичлар унинг сирини кўчириши мумкин. Сири кўчгач, ундан кўнглингиз тўлмаслиги аниқ. Уни ювишдан ярим соат аввал озгина сув пуркаб, кукун сепамиз. Бу вақт мобайнида кукунлар юмшаб, паз плитасига ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Газни турли ишқаловчи мосламалар билан ювманг, турли чизиқлар ҳосил қилиши мумкин. Агар газингиз узоқ вақт хизмат қилишини истасангиз, қуйидаги усулни ҳам қўллаб кўринг. Газ горелкаларини олиб, уни яхшилаб артасиз. Cўнгзарқоғоз (фолга)ни газ плитасининг кенглиги бўйича кесамиз. Уни плита устига жойлаштириб, горелкалар ўрнини тешиб, уларни ҳам жойлаштирамиз. Бу усулни амалда қўлласангиз, асосий иш қуролингиз анча йил хизмат қилади.
Чарм ёрилмасин десангиз
Чармдан тикилган пойабзалларни тозалаш анча мушкул масала. Ачинарлиси шундаки, уларда турли ёриқлар пайдо бўлиб, кайфиятингизни бузиши мумкин. Хўш, уларни қандай сақлаш керак? Аввало, ҳар куни вазелин билан артишни канда қилманг. Тўғри, турли пойабзал кремларидан ҳам фойдалансангиз бўлади, лекин чармнинг таъби анча нозик. Ҳамма кремлар ҳам унга яхши таъсир этмаслиги мумкин. Вазелин эса чармни ялтиратибгина қолмай, уни қуруқликдан ҳам ҳимоя қилади.
Ғичирлаб асабингизга тегмайди!
Полнинг ғичирлаши асабингизгатегиши ёки сизни ноқулай вазиятга солиб қўйиши мумкин. Одатда полнинг ғичирлашига унинг орасида тўпланган ҳаво ёки унинг яхши ўрнатилмаганлиги сабаб бўлади. Усталарнинг ёрдамисиз ҳам муаммони ҳал этиш мумкин. Бунинг учун дорихона ёки дўкондан болалар упаси (тальк)ни сотиб олинг. Уни кўп ғичирлайдиган паркет орасида суртиб чиқасиз. У ҳаво бўшлиғини ютиб, полни ғичирлатмайди. Ҳавони йўқотишнинг бундан ҳам осон ва қулай услубини ўргатамиз: оддий ўсимлик ёғини паркет орасига томчилатиб чиқинг. Бу ишни бажараётганда ўта эҳтиёткор бўлишингиз керак. Агар ёғ томчилари пол устига тушса, талайгина муаммоларни келтириб чиқаради. Шуни унутманки, паркет полларни сувдан асраш керак. Ҳатто уни тозалаётганда ҳам матонинг ўртача намликда эканлигига эътибор беринг. Акс ҳолда пол шишиб қолиши ёки сирти кўчиши мумкин.
Туз "тош”га айланди!
Баъзан бекаларни тузнинг намиқиб қолганлиги ташвишга солади. Чунки намиққан тузнингтаъми ҳам ўзгаради-да. Шунинг учун туз идишини қопқоқсиз қолдирманг. Ёки идишга бир бўлак нон солиб қўйинг. Нон бўлаги 3-4 соатда туздаги намликни тортиб олади. Туз аввалгидек қуруқ ва сочилувчан бўлади. Ёки тузни 10-15 дақиқагамикротўлқинли печга қўйинг. Намиққан тузни қуритиш усулларини ўргандик, лекин "тош”га айланганлари-чи? Унинг"тош” айланмаслиги учун идишига бир неча дона гуруч доначаларини солиб қўйинг.