Аёллар
тенниси
ассоциацияси
(АТА)
кортларда
теннисчи қизларнинг қичқиришларига чек қўймоқчи. Маълум бўлишича, бундай қичқириқлар
нафақат
томошабинлар,
балки
спортчиларнинг
ўзига ҳам ёқмас экан. «Ишончим комилки, айрим теннисчилар буни атайин қилишади, – дейди айни пайтдаги дунёнинг биринчи ракеткаси Каролина Возняцки. – Улар машғулотлар пайтида овоз чиқаришмайди, лекин ўйин пайтида ҳар сафар зарб беришганда
қичқиришади». Унинг айтишича, шу тариқа айрим теннисчилар ўйинда устунликни қўлга киритмоқчи бўлишади. «Айниқса, Мария Шарапова ва Виктория Азаренко бундай усулдан кўп фойдаланишади, – дейди К.Возняцки. – Агар баланд овозда қичқирсангиз, тўпга берилган зарб овозини эшитмай қоласиз. Қичқириқни эшитиб, тўп тез келяпти, деб ўйлайсиз, аслида эса у секин келаётган бўлади».
Аёллар тенниси ассоциацияси
телетомошабинларнинг
кўплаб
шикоятларидан кейин бу ҳолатга эътибор қаратишга мажбур бўлди. Замонавий микрофонлар туфайли теннисчиларнинг
қичқириқлари зангори экран қаршисида ўтирганларга яққол эшитилиб, уларни асабийлашишга
мажбур қилар экан.
«Эркак теннисчилар ҳам кортда қичқирашади, лекин аёлларнинг овози баландроқ чиқади, – дейди АТА раҳбари Стэйси Алластер. – Албатта, биз бу ҳолатга
қарши чора кўрамиз». Алластернинг
айтишича, бу борада биринчи бўлиб Америкадаги Ник Боллетьери теннис академиясининг ёш теннисчилари билан иш бошланади. Маълумотларга кўра, айнан ушбу академия бир қанча «бақироқ» теннисчилар,
жумладан, Мария Шараповани ҳам тайёрлаган. Шарапова қичқириш бўйича ўзига хос рекорд ўрнатган, унинг кортдаги овози 105 децибелга етган. Белоруссиялик
Виктория Азаренко ҳам ундан қолишмайди, унинг қичқириғи бир ярим сония давом этиб, кучи 95 децибелга етади. 0