Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнамда ташкил этилаётган халқаро турнирда иштирок этиш учун учиб кетди. Бу терма жамоамизнинг янги бош мураббий қўлостидаги илк мусобақа бўлади.
Хосе Мария Мендес шогирдлари 7-9 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада Қатар, Хитой ва мезбонлар - Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Мусобақанинг илк кунида терма жамоамиз Қатарга қарши майдончага чиқади. Шундан сўнг ҳамюртларимиз Хитой ва Вьетнам терма жамоалари билан куч синашишади.
Хосе Мария Мендес 4 октябрдан бошлаб пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғинини бошлаганди. Вьетнамга эса 15 нафар футзалчи олиб кетилди.
7 октябрь, жума
ВЬЕТНАМ – ХИТОЙ
ЎЗБЕКИСТОН - ҚАТАР
8 октябрь, шанба
ҚАТАР – ВЬЕТНАМ
ХИТОЙ - ЎЗБЕКИСТОН
9 октябрь, якшанба
ВЬЕТНАМ – ЎЗБЕКИСТОН
ҚАТАР – ХИТОЙ
Ўзбекистон терма жамоасининг Вьетнамдаги халқаро мусобақада қатнашадиган таркиби
ДАРВОЗАБОНЛАР
1. Рустам Умаров (26.05.1984)
2. Тўйчи Бердиев (29.08.1986)
ЎЙИНЧИЛАР
3. Нодир Элибоев (02.10.1982)
4. Дилшод Ирсалиев (31.12.1983)
5. Жамолиддин Шарипов (12.08.1985)
6. Шуҳрат Тожибоев (18.02.1981)
7. Хуршид Тожибоев (28.12.1983)
8. Фахриддин Самигов (28.04.1986)
9. Константин Свиридов (11.03.1988)
10. Фарҳод Аюдумавлонов (12.11.1987)
11. Дилшод Раҳматов (04.12.1989)
12. Мақсуд Файзуллаев (17.04.1986)
13. Андрей Шлёма (04.10.1985)
14. Артур Юнусов (08.10.1985)
15. Фурқат Азизов (02.04.1985)
Раҳбарият
16. Жаҳонгир Усмонов – делегация бошлиғи
17. Пазос Мендес Хосе Мария – бош мураббий
18. Нодир Юсупжонов – таржимон
19. Максим Варкулевич – шифокор